“Иккита қўчқорнинг боши бир қозонда қайнамас” ёхуд Погба Роналду сабаб МЮдан кетмоқчи

Спорт 5646
image

Англиянинг “Манчестер Юнайтед” клуби ярим ҳимоячиси Поль Погба клубдан кетмоқчи.

Кеча, 27 август куни португалиялик футбол юлдузи Криштиану Роналду МЮ футболчиси деб эълон қилинган ҳақида хабар берган эдик.

Португалнинг Манчестерга кўчиб ўтиши ортидан француз футболчиси ўз агенти Мино Райолага МЮдан кетиб, “Реал”да ўйнашни хоҳлаётганини айтган ва “Манчестер Юнайтед” билан янги шартнома имзоламоқчи эмас. Амалдаги битим эса 2022 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.

Маълум бўлишича, француз футболчиси Роналду билан ўйнамоқчи эмас. Шу туфайли у клубни тарк этиш ниятида. Аммо футболчининг атрофидаги шахслар Погбанинг “Ювентус”га қайтишини истисно этишмоқда. Франциялик футболчи “Реал”га ўтиш учун маоши камайишига ҳам рози бўлган.

Қайд этиш керакки, Погбада клубини ўзгартириш учун 3 кун вақт бор. Негаки, Европада ёзги трансферлар ойнаси 31 августда ёпилади.

Маълумот учун, Погба жорий мавсум АПЛ доирасидаги 2 та ўйинда майдонга тушиб, 5 та ассист қайд этган.

Абдулла Маннонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 314
Рейтинг: 2.9
t
×