Россиянинг 9 вилоятига дронлар ҳужум қилди. Нефть базада ёнғин чиқди

Олам

image

Россиянинг камида тўққиз вилояти оммавий дронлар ҳужумига учради. Бу ҳақда Россия Мудофаа вазирлиги маълум қилди.

Унга кўра, 12 март тонгида етти област: Москва, Ленинград, Белгород, Курск, Брянск, Тула ва Орлов областларида 25 та учувчисиз учиш аппаратлари уриб туширилган ёки ишдан чиқарилган. Бундан ташқари, яна икки ҳудуд – Нижегород ва Воронеж областлари губернаторлари ҳам тунги дронлар ҳужуми ҳақида хабар берди. Киев одатда Россия ҳудудидаги ёнилғи корхоналарига берилган зарбаларга алоқадорлигини расман тасдиқламаган.

Маълум қилинишича, Нижегород областида дронлар зарбаси оқибатида “Лукойл” нефтни қайта ишлаш заводида, Орёлда дрон қулаши оқибатида нефть базасида ёнғин чиққан. 

Маълумот учун, Кстовога дронлар биринчи марта ҳужум қилмаяпти. 31 январь куни РИА Новости манбаси районда иккита дрон радиоэлектрон воситалар билан зарарсизлантирилгани ҳақида хабар берганди. Дронлар, аввалроқ, Нижегород областининг Дзержинск шаҳрига ҳам ҳужум қилганди, бу ерда кимё саноати корхоналари жойлашган.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия дрон ҳужуми нефть база

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made