PSJ Neymar va Markinyosni Olimpiadaga qo‘yib yubormaydi

Sport 1013
image

Франциянинг ПСЖ клуби Бразилия Футбол Конфедерациясининг сўровига рад жавоби тариқасида жамоанинг 2 аъзоси Маркиньос ҳамда Неймарни Токио Олимпиадасига қўйиб юбормаслигини маълум қилди

Клуб бунга асосий сабаб сифатида Олимпиаданинг FIFA кунларига кирмаслигини ва “расмий мусобақа эмас”лигини келтирмоқда. Ҳозирча Бразилия Футбол Конфедерецияси бунга муносабат билдирмади.

Маълумот учун, Олимпиада ўйинлари 2021 йил 23 июльдан 8 августгача Токиода бўлиб ўтади. Мусобақа ўтган йили ташкил этилиши лозим эди, бироқ пандемия сабабли мусобақа 1 йилга сурилган .

Қайд этиш керакки, Олимпия ўйинларининг финал мусобақасида мамлакатларнинг ёшлар терма жамоаси иштирок этади. Бундан ташқари, ҳар бир жамоа 23 ёшдан катта бўлган уч ўйинчини таркибга жалб қилиши мумкин.

Abdulla Mannonov
Maqolaga baho bering
Baholaganlar: 6
Reyting: 3.1
t
×