Мирободдаги “новостройка”да ёнғин чиқди

3-саҳифа

−

image

Кеча, 31 октябрь куни Тошкент шаҳрининг Миробод туманидаги қурилаётган бинода ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бош бошқармаси хабар берди.

Маълум қилинишича, соат 23:31 да Тошкент шаҳар Миробод тумани, Авлиё ота кўчасида жойлашган янги қурилаётган бинонинг апалупка қисми ёнаётгани тўғрисида хабар келиб тушган.

Хабарга кўра, қутқарув экипажлари воқеа жойига зудлик билан етиб бориб, ёнғин соат 01:05 да қуршаб олинган ва соат 01:44 да ўчирилган.

Қайд этилишича, ҳодиса оқибатида тан жароҳати олганлар тўғрисида хабар келиб тушмаган. Ҳозирда ёнғин сабаби ва келтирилган зарар миқдори аниқланмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Навоий вилоятининг Қизилтепа туманидаги кафеда ёнғин содир бўлган эди.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг