Қурбон ҳайитида Тошкентдан ҳудудларга қўшимча авиақатновлар ҳам йўлга қўйилади

Жамият

image

Қурбон ҳайити байрами арафасида Тошкентдан Бухоро, Термиз, Урганч ва Нукус йўналишларида қўшимча авиақатновлар йўлга қўйилади. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги хабар берди.

Маълум қилинишича, 25–31 май кунлари “Uzbekistan Airways”, “Silk Avia” ҳамда “Centrum Air” авиакомпаниялари томонидан ушбу йўналишларда бориш ва қайтиш учун жами 28 та қўшимча рейс амалга оширилади.

Ушбу қатновлар орқали қарийб 9 минг нафарга яқин йўловчини ўз манзилига етказиш режалаштирилган.

Қўшимча қиилинишича, амалдаги жадвалга кўра, ҳафтасига Тошкент – Бухоро йўналишида 23 та, Тошкент – Термиз йўналишида 23 та, Тошкент – Урганч йўналишида 35 та ҳамда Тошкент – Нукус йўналишида 16 та рейс бажарилмоқда. Умумий ҳафталик қатновлар сони 97 тани ташкил этади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қурбон ҳайити байрами арафасида йўловчилар оқими кескин ошгани сабаб Тошкент автовокзалидан қўшимча автобус рейслари ташкил этилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент Қурбон ҳайити Uzbekistan Airways авиақатнов

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг