Мактабга кирмоқчи бўлган Миллий гвардия ходими сохта бўлиб чиқди

3-саҳифа

image

Жорий йилнинг 5 март куни Сирдарё вилояти Гулистон шаҳрида жойлашган 8-сонли мактабда соат 15:30 атрофида Миллий гвардия ходимини мактаб қоровули кириш жойида тўхтатган. Ушбу шахс Гулистон шаҳрида жойлашган 16-сонли мактабнинг 11-синф ўқувчиси У.Х. эканлиги аниқланган. Бу ҳақда Миллий гвардия матбуот хизмати хабар берди.

Маълум бўлишича, у сохта гувоҳномани кўрсатиб, мактабга кириши кераклигини айтган. Мактаб маъмурияти ҳам ушбу шахсни муқаддам учратмагани ва ушбу ходим мактабга бириктирилмагани ҳақида маълумот берган. Сохта ходим қалбаки гувоҳномани топширмасдан Миллий гвардия ходимларига ҳам қўпол муносабатда бўлган.

Шундан сўнг, Миллий гвардия ходимлари томонидан ушбу шахс огоҳлантирилиб, ундан қалбаки гувоҳномани топшириш сўралганда, у ходимларга қўпол муносабатда бўлиб, хатосини тан олмасдан фаол қаршилик кўрсатишга уринган. Шундай бўлса-да, унинг бу каби ножўя ҳаракатларининг салбий оқибатлари қайта тушунтирилиб, тинчлантирилган.

Ҳозирда фуқаро У.Х. дан Миллий гвардия хизмат кийими ва сохта гувоҳномаси олиб қўйилиб, унинг нима мақсадда форма кийиб мактабга кирмоқчи бўлгани сабабларини аниқлаш юзасидан Гулистон шаҳар прокуратураси суриштирув ишларини давом эттирмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Миллий гвардия Мактаб

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг