“Свет” ва газсиз қолаётган ҳудудлар, Мирзиёевнинг блэкаутга муносабати, Путинга “тиш қайраган” Байден... 26 январь воқеалари
Таҳлил
−
26 Январь 2022
16435Жамият
Ўзбекистоннинг коррупция бўйича рейтингдаги ўрни маълум бўлди
“Transparency International” халқаро ташкилоти 2021 йил учун “Коррупцияни қабул қилиш индекси”нинг янгиланган рейтингини эълон қилди. Унга кўра, Ўзбекистон 2020 йилга нисбатан 6 поғонага кўтарилиб, 180 мамлакат орасида 140-ўринни эгаллади.
Ўзбекистон мазкур индексда сўнгги тўққиз йил давомида ўсиш (2013 йилда 17 баллдан 2020 йилда 28 баллгача) қайд этиб, минтақадаги тез суръатларда яхшиланиб бораётган давлатлар қаторида эътироф этилган.
Рейтингда Дания, Финляндия ва Янги Зеландия юқори учликни эгаллаган. Кучли ўнликка Норвегия, Сингапур, Швеция, Швейцария, Нидерландия, Люксембург ва Германия эгаллаган.
Тошкентда атмосфера аномалияси кузатилди
Кеча, 25 январь куни Тошкентга қалин туман тушди. Бу ҳақда Гидрометеорология хизмати маркази хабар бермоқда.
Қайд этилишича, Атмосферада ҳавонинг кучли совишини келтириб чиқарди ва намликнинг кичик зарраларида қаттиқ майда суспензиялар мавжуд бўлиб, улар сув томчилари билан бирга ерга тўпланади.
“Ўзгидромет”нинг ҳаво ифлосланишини автоматик мониторинг олиб бориш станциялари маълумотларига кўра, РМ 10’нинг миқдори 111,2 мкг/м3 ни ташкил этади, бу Ўзбекистонда белгиланган максимал рухсат этилган концентрацияларнинг (рухсат этилган концентрацияси 500 мкг/м3) қийматларидан ошмайди.
Энергетика вазирлиги электрда узилишлар бўлишидан огоҳлантирди
Электр таъминотида юзага келган носозликлар сабабли Ўзбекистондаги мавжуд газ қазиб олиш конлари ва уни қайта ишлаш заводларида технологик жараёнларнинг бузилиш ҳолатлари кузатилмоқда. Бу ўз навбатида газ ишлаб чиқариш ҳажмининг камайишига олиб келмоқда, деб хабар бермоқда Энергетика вазирлиги.
Қайд этилишича, умумтизимда кузатилган йирик носозликлар босқичма-босқич бартараф этилиб, Ўзбекистоннинг ягона электр тармоғига қувват узатиш бошланди. Бироқ узилиш газ ишлаб чиқариш ҳажмининг камайишига олиб келган.
Газ ўчган ёки кескин пасайиб кетган. “Ҳудудгазтаъминот” узилишлар бўйича изоҳ берди
Кеча, 25 январь куни электр таъминотида узоқ давом этган узилиш муносабати билан “Ўзбекнефтгаз” АЖга қарашли “Газли”, “Шўртан” ва “Муборак” нефть-газ қазиб олиш бошқармасига қарашли 64 та коннинг иши вақтинча тўхтатилган эди.
“Ҳудудгазтаъминот” АЖнинг маълум қилишича, Бу, ўз навбатида, “Ўзтрансгаз” АЖ магистрал газ қувурлари ва газ операторининг маҳаллий тармоқларида босимнинг пасайишига таъсир кўрсатган.
Бугундан “газ заправка”лар фаолиятига вақтинчалик чекловлар киритилади
Бугун, 26 январдан бошлаб автомобилларга газ тўлдириш компрессор станциялари фаолиятига вақтинчалик чекловлар киритилади. Бу ҳақда Энергетика вазири Матбуот котиби Элмира Бекмуродова маълум қилди.
Элмира Бекмуродовага кўра, истеъмолчиларни электр энергияси билан барқарор таъминлаш мақсадида, ишлаб чиқарилаётган табиий газ тўлиқ ҳажмда иссиқлик электр станциялари, ижтимоий соҳа объектлари ва аҳоли истеъмолчиларига йўналтирилади.
Шу муносабат билан, бугундан бошлаб автомобилларга газ тўлдириш компрессор станциялари фаолиятига вақтинчалик чекловлар киритилади.
Энергетика вазирлиги табиий газ биринчи бўлиб кимларга берилишини маълум қилди
Хабарингиз бор, кеча, 25 январь куни соат 10:57 да Марказий Осиё ягона электр тармоғида катта авария бўлиши оқибатида Ўзбекистон электр энергия таъминотида узилиш бўлди. Айни вақтда умумтизимда кузатилган йирик носозликлар мутахассислар томонидан бартараф этилиб, республиканинг ягона электр тармоғига қувват узатилиш бошланган. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Қайд этилишича, бугун, 26 январь куни соат 09:30 ҳолатига кўра республикада электр энергияси таъминоти 70 фоизга тикланган. Бунда, биринчи навбатда аҳоли истеъмолчилари ва ижтимоий соҳа объектлари электр энергияси билан таъминланган.
1992 йилда Сурхондарёда 13 тонна “гашиш” қандай аниқланганди?
Бундан қарийб 30 йил муқаддам Ўзбекистон чегарасидан 13 тонна “гашиш” олиб ўтишга уриниш бўлган. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси идоранинг 30 йиллиги муносабати билан эълон қилган архив маълумотда келтириб ўтилган.
Қайд этилишича, 1992-1994 йилларда Давлат божхона қўмитасининг Сурхондарё вилояти бўйича бошқармасига раҳбарлик қилган Холдор Шеров раҳбарлигида вилоят божхоначилари 15 тонна 447 кгдан зиёд гиёҳвандлик воситаларини тўхтатиб қолишган.
Хусусан, 1992 йил 8 октябрда майиз ортилган контейнер ичида 13 тоннадан зиёд “гашиш” яширилганлиги аниқланган. Ушбу наркотик воситаларнинг қора бозордаги нархи ўша вақтларда 1,3 млрд. АҚШ долларини ташкил қилар эди.
Коронавирусдан эмас, йўллардаги авариялардан одамлар кўп ўлиб кетяпти – Шавкат Мирзиёев
Ўзбекистонда одамлар коронавирусдан кўра йўллардаги транспорт ҳодисаларидан кўпроқ ҳалок бўлмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев видеоселектор йиғилишида айтиб ўтди.
“Ҳар ой менга ҳар кўча ва ҳар маҳаллада нега ЙТҲ бўлаётгани сабаблари ҳақида ҳисобот берасизлар. Йўлларда хавфсиз ҳаракатланишга шароит яратиш, авария ва ўлим ҳолатларини кескин қисқартириш, бунинг учун, ҳаракатларни бошқаришни тўлиқ рақамлаштириши зарур”, деган давлат раҳбари.
Президент Мирзиёев Ўзбекистондаги блэкаутга муносабат билдирди
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Марказий Осиё ягона электр тармоғида содир бўлган авариядан ўша заҳотиёқ хабар топиб, дарҳол Ҳукумат комиссиясини тузишга топшириқ берган. Бу ҳақда унинг ўзи бугун, 26 январь куни видеоселектор йиғилишида айтиб ўтди.
“Биз бугунги кунда глобал дунёда яшамоқдамиз. Глобал оламда ҳамма нарса бир-бирига боғлиқ. Ҳар бир одамнинг ҳаёти бутун инсоният ҳаёти билан янада кўпроқ боғлиқ бўлиб қолмоқда.
Олис-яқин ҳудудларда юз бераётган турли ижтимоий-иқтисодий жараёнлар, техноген офатлар бизга ҳам ўз таъсирини ўтказмасдан қолмайди.
Ман, куни кеча электр таъминоти бўйича содир бўлган техник узилиш бир зумда бутун минтақа ҳаётида кучли акс-садо берганига барчамиз гувоҳ бўлдик.
Бу авариядан ўша заҳотиёқ хабар топиб, дарҳол Ҳукумат комиссиясини тузишга топшириқ бердим. Комиссия, тармоқ ва ҳудуд раҳбарлари билан доимий мулоқотда бўлиб, авария ҳамда унинг иқтисодиёт ва аҳоли ҳаётига салбий таъсирини бартараф этиш бўйича ишларни, шахсан назоратимга олдим”, дейди Президент.
Бобожонов, Давлетов ва Йўлдошевга алоҳида топшириқ берилди
Ўзбекистонда ўқитмасдан ва ўргатмасдан гувоҳнома бериш “жинояти”га қарши жазо кучайтирилиши мумкин. Бугун, 26 январь куни Ўзбекистон Президенти видеоселектор йиғилишида шу масалада таклиф киритиш бўйича топшириқ берди.
Ҳайдовчилик гувоҳномасини ўқимасдан олиш муаммосини бартараф қилиш учун мутасаддиларга, аввало, ўқитиш тизимини тубдан такомиллаштириш, иккинчидан, ўқитмасдан ва ўргатмасдан гувоҳнома бериш “жинояти”га қарши жазони кучайтириш бўйича қонунчиликка қўшимча киритиш юзасидан таклиф киритиш топшириғи берилди.
2021 йилда Ўзбекистонда қайси соҳа ходимлари энг кўп маош олган?
2021 йилда Ўзбекистонда энг юқори иш ҳақи молия соҳасидагиларга, энг ками эса тиббиёт ходимларига тўланган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълум қилди.
Қайд этилишича, ўтган йилда корхона ходимларининг ўртача ойлик номинал иш ҳақи 3,2 миллион сўмни ташкил этган.
Қўмита ҳисоботига кўра, 2021 йилда 2020 йил декабрь ойига нисбатан иш ҳақи ўртача 16,2 фоизга ошган.
Ҳудудлар орасида 2021 йилда ўртача йиллик иш ҳақининг энг юқори кўрсаткичи Тошкент шаҳрида (4,94 миллион сўм), Навоий вилоятида (4,05 миллион сўм) ва Тошкент вилоятида (3,42 миллион сўм) кузатилган.
Олам
Ўлганнинг устига тепган. Навальний ва унинг гуруҳини террорчига чиқариш талаб қилинмоқда
Россия расмийлари ҳозирда қамоқда сақланаётган Кремль танқидчиси Алексей Навальний ва унинг тарафдорларини мамлакатнинг террорист ва экстримистлар расмий рўйхатига киритишни сўрамоқда.
Бундан ташқари, мамлакат Федерал қамоқ хизмати Алексейнинг укаси Олегга тайинланган шартли қамоқ жазосини бир йиллик қамоқ жазосига алмаштиришни талаб қилган.
Россия Президенти Владимир Путиннинг ашаддий танқидчиси Алексей Навальний мамлакатда порахўрлик билан курашиш учун Коррупцияга қарши кураш фондини тузган.
Россия Украинанинг “пешонасига тўппонча тиради” – Борис Жонсон
Буюк Британия Бош вазири Борис Жонсон Россия тез орада Украинага ҳужум қилишини маълум қилди. У Москвани чегара ҳудудида қўшин тўплагани учун ўз қўшнисининг пешонасига “тўппонча тирашда” айблаган.
Бундан ташқари, Британия ўзининг Ғарбдаги иттифоқчиларини Кремлга қарши санкцияларни тезлаштиришга чақирган.
Унга кўра, агар Россия Украинага ҳужум қиладиган бўлса Ғарб Москвани янги, мисли кўрилмаган санкциялар пакети билан “сийлайди”. Айнан шу йўл билан Россиянинг жиловини тийиб туриш мумкинлиги айтилмоқда.
Қозоғистон Марказий Осиёда оммавий электр узилиши сабабини маълум қилди
Қозоғистон миллий электр таъминоти маркази (KEGOS) кеча, 25 январь куни Марказий Осиёнинг Ўзбекистон, Қозоғистон ва Қирғизистон Республикаларида содир бўлган электр энергияси узилиши билан боғлиқ вазият юзасидан “Tengrinews” ахборот агентлигига расмий маълумот берди.
“2022 йил 25 январь куни соат 11:59 да (Нур-Султон вақти билан) Марказий Осиё (Ўзбекистон, Қирғизистон) энергетика тизимида юзага келган номутаносиблик сабабли кузатилган жиддий авария туфайли 500 кВ электр энергиясини Қозоғистоннинг Шимолий-Шарқий-Жанубий линияси бўйлаб транзит қилишда қувват узилиши содир бўлган”, дейилади марказ маълумотида.
НАТО вазият кескинлашса, Украинага қўшин киритадими?
НАТО давлатлари Украинага қўшин киритмайди. Бу ҳақда НАТО бош котиби Йенс Столтенберг маълум қилди.
“НАТО Украинада жанговар қисмларни жойлаштирмайди”, деган у CNN телеканалига берган интервьюсида.
Хавфсизлик кафолатлари бўйича музокаралар ҳақида гапирар экан, Столтенберг блок Россия билан “қурол назорати, қуролсизланиш, ҳарбий фаолиятнинг шаффофлиги, хавфларни камайтириш механизмлари ва Европа хавфсизлиги билан боғлиқ бошқа масалаларни” муҳокама қилишга тайёрлигини таъкидлаган.
Россиянинг Украинага бостириб кириши дунёни ўзгартиради – Байден
Россиянинг Украинага бостириб кириши дунёни ўзгартириши мумкин. Бу Иккинчи жаҳон урушидан кейинги энг йирик босқинчилик бўлади. Бу ҳақда кеча, 25 январь куни Америка Қўшма Штатлари Президенти Жо Байден Вашингтонда журналистлар билан бўлган матбуот анжуманида маълум қилди.
“Агар Россия-Украина чегарасида тўпланган ўн минглаб рус қўшинлари Украинага бостириб киришни бошласа, дунё ўзгаради. Украина атрофидаги кескинлашув оқибатлари дунё бўйлаб кузатилади”, дейди Байден.
Собиқ Президентнинг қизи билан алоқадор компания директори ўз жонига қасд қилди
Қозоғистоннинг Биринчи Президенти Нурсултон Назарбоевнинг қизи Алия билан боғлиқ бўлган “Оператор РОП” компаниясининг бошқарувчи директори Руслан Шамшиев ўз жонига қасд қилди. Бу ҳақда “kznews” нашри хабар берди.
Қайд этилишича, полиция ўз жонига қасд қилишга ундаш моддаси бўйича жиноий иш қўзғатган.
Маълум қилинишича, бугун, 26 январь куни Қозоғистоннинг экология, геология ва табиий ресурслар вазири ўринбосари Ахметжан Примқулов ва “Оператор РОП” компанияси раҳбари Медет Қумаргалиев коррупцияда гумонланиб, қўлга олинган. Иккиси ҳам Нур-Султондаги вақтинчалик ҳибсхонада.
Рус сиёсатдони Байден нега Путинга қарши “тиш қайраганини” айтди
Аввалроқ, АҚШ Президенти Жо Байден агар Россия Федерацияси Украинага бостириб кирса, Вашингтон Россия етакчиси Владимир Путинга қарши санкциялар жорий этишини истисно қилмаслигини айтганди.
Россия Давлат Думаси спикери Вячеслав Володин россиялик йирик сиёсатчилар орасида биринчи бўлиб АҚШ Президенти Жо Байденнинг сўзларига изоҳ берди.
“Ҳаммаси ўрнига тушди. Ниҳоят, АҚШ раҳбарияти ўзи хоҳлаган нарсани очиқчасига айтди: Путин даврида Россия кучли ва мустақил бўлиб қолгани АҚШга ёқмайди. АҚШ ўзига содиқ ва ўз назорати остидаги Президентни кўришни хоҳлайди”, деган у.
Урганчдан Москвага учган рейс йўловчиларидан бири вафот этди
Кеча, 25 январь куни Урганчдан Москвага йўл олган самолёт йўловчилардан бирининг тоби қочгани сабаб Оренбургга фавқулодда қўнишга мажбур бўлди. Бу ҳақда Россия Тергов қўмитасининг Транспорт бўйича Марказий минтақалараро тергов бошқармаси Матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Урганч—Москва йўналиши бўйича учаётган самолётдаги 63 ёшли йўловчининг соғлиғи ёмонлашгани сабаб, Оренбург аэропортига фавқулодда қўнишга мажбур бўлган.
Спорт
Шифохонада ётган Мане соғлиги ҳақида маълумот берди
Англиянинг “Ливерпуль” клуби ва Сенегал терма жамоаси ҳужумчиси Садио Мане Африка Миллатлар кубогининг 1/8 финалида Кабо-Верде дарвозабони билан боши билан тўқнашиб кетди ва бир неча дақиқа ўтиб, шифохонага ётқизилди.
Ўйиндн сўнг, Кабо-Верде терма жамоаси дарвозабони Жосимар Возинья унинг ҳолатидан хабар олиш учун борган. Мане Instagram саҳифасида бу ҳақда маълумот берди.
“Бавария” футболчиси жамоани тарк этиши аниқ бўлди
“Бавария” клубининг 26 ёшли ҳимоячиси Никлас Зюле йиллик маоши оширилган шартномани имзолашдан бош торди. Бу ҳақда “Bild” хабар берди.
Маълум қилинишича, Зюленинг “Бавария”ни тарк этиши аллақачон ҳал қилинган. Футболчига 10 миллион евро миқдоридаги йиллик маош ва янги шартнома таклиф қилинган. Ҳимоячи эса бир неча ҳафта мобайнида жорий йил ёзда ўз якунига етадиган амалдаги шартномасини узайтирмоқчи эмаслигини таъкидлаб келмоқда.
Шу тариқа Зюле сўнгги мавсумларда клубни эркин агент сифатида тарк этган Давид Алаба, Жером Боатенг ва Хави Мартинес каби футболчилар қаторига қўшилади.
Блогер-боксчи ўз мақсади йўлида UFC’га сармоя киритди
YouTube блогери Жейк Пол ўзининг Twitter саҳифасида Америка промоутерлигига ўзгартириш киритиш ниятида UFC’нинг бош компанияси – Endeavour’га сармоя киритгани ҳақида ёзиб қолдирди.
Пол ҳалигача, UFC жангчиларининг маошини ошириш ва уларга муносиб тиббий ёрдам кўрсатиш шароитларини яхшилашга интилмоқда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь