Урганчдан Москвага учган рейс йўловчиларидан бири вафот этди
Олам
−
26 Январь 2022
10732Кеча, 25 январь куни Урганчдан Москвага йўл олган самолёт йўловчилардан бирининг тоби қочгани сабаб Оренбургга фавқулодда қўнишга мажбур бўлди. Бу ҳақда Россия Тергов қўмитасининг Транспорт бўйича Марказий минтақалараро тергов бошқармаси Матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Урганч—Москва йўналиши бўйича учаётган самолётдаги 63 ёшли йўловчининг соғлиғи ёмонлашгани сабаб, Оренбург аэропортига фавқулодда қўнишга мажбур бўлган.
Бироқ 63 ёшли эркак шифокорлар етиб келгунига қадар лайнер салонида вафот этган. Ҳолат юзасидан ҳозирда Россия Тергов қўмитасининг Транспорт бўйича Марказий минтақалараро тергов бошқармаси терговчилари текширув ўтказмоқда.
Хабарга кўра, ҳодисанинг барча тафсилотлари аниқланмоқда. Текширувда процессуал қарор қабул қилинади.
LiveБарчаси