Энергетика вазирлиги табиий газ биринчи бўлиб кимларга берилишини маълум қилди
Жамият
−
26 Январь 2022
17480Хабарингиз бор, кеча, 25 январь куни соат 10:57 да Марказий Осиё ягона электр тармоғида катта авария бўлиши оқибатида Ўзбекистон электр энергия таъминотида узилиш бўлди. Айни вақтда умумтизимда кузатилган йирик носозликлар мутахассислар томонидан бартараф этилиб, республиканинг ягона электр тармоғига қувват узатилиш бошланган. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Қайд этилишича, бугун, 26 январь куни соат 09:30 ҳолатига кўра республикада электр энергияси таъминоти 70 фоизга тикланган. Бунда, биринчи навбатда аҳоли истеъмолчилари ва ижтимоий соҳа объектлари электр энергияси билан таъминланган.
ׅ“Юзага келган носозликлар сабабли мамлакатимиздаги мавжуд газ қазиб олиш конлари ва уни қайта ишлаш заводларида технологик жараёнларнинг бузилиш ҳолатлари кузатилмоқда. Бу эса ўз навбатида газ ишлаб чиқариш ҳажмининг камайишига олиб келмоқда”, дейилади хабарда.
Маълум бўлишича, шу сабаб, иссиқлик электр станцияларида газ босимининг камайиши кузатилмоқда ва бу электр энергиясини ишлаб чиқариш ҳажмига салбий таъсир кўрсатяпти. Истеъмолчиларни электр энергияси билан барқарор таъминлаш мақсадида, ишлаб чиқарилаётган табиий газ тўлиқ ҳажмда иссиқлик электр станциялари, ижтимоий соҳа объектлари ва аҳоли истеъмолчиларига йўналтирилади.
Хабарга кўра, бугундан бошлаб автомобилларга газ тўлдириш компрессор станциялари фаолиятига вақтинчалик чекловлар киритилади. Шу билан биргаликда, бошқа ижтимоий аҳамиятга эга бўлмаган юридик истеъмолчиларга ҳам табиий газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилади.
“Ҳурматли истеъмолчилар! Ушбу амалга оширилаётган чора-тадбирлардан асосий мақсад – биринчи навбатда аҳоли хонадонларини энергия ресурслари билан узлуксиз таъминлаш ҳисобланади. Вазиятни тўғри баҳолаб, бизни қўллаб-қувватлаганингиз учун раҳмат!”, дейилади хабарда.
“Конец света”
Кеча, 25 январь куни соат 11:00 ларда Ўзбекистоннинг қатор вилоятларида электр энергияси таъминоти узилди. Бунинг ортидан поездларнинг манзилга етиб бориш вақти кечиктирилди. Электрдаги узилиш сув таъминотини ҳам тўхтатиб қўйди.
Кейинроқ, қўшни мамлакатлар — Қозоғистон ва Қирғизистоннинг қатор ҳудудларида ҳам электр энергияси узилди. Ўзбекистонда эса барча аеропортлар фаолияти чекланди.
Ўзбекистон Энергетика вазирлигининг маълум қилишича, Қозоғистон Электр тармоғида катта авария бўлиши оқибатида Олма-ота, Чимкент, Тарас, Туркистон (вилоятларида) ва атроф ҳудудларида Электр энергия таъминотида ўчишлар юзага келган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь