“Конец света”. Қозоғистон ва Қирғизистонда ҳам “свет” ўчди

Crime

image

Бугун, 25 январь куни нафақат Ўзбекистонда балки қўшни мамлакатларда ҳам электр энергияси йўқ. Маҳаллий нашрларга кўра, Қозоғистон ва Қирғизистондаги қатор шаҳарларда "свет" ўчган. 

Электр энергияси йўқлиги қўшни мамлакатларнинг Олма-ота, Чимкент, Тараз, Туркистон, Ўш ва Бишкек шаҳарларида ҳам қайд этилган. 

Айни вақтда Ўзбекистонда метрополитен фаолияти тўхтатилган. 

Ўзбекистон Энергетика вазирлигининг маълум қилишича, соат 11:00 да тизимда йирик носозлик бўлган. Мутахассислар муаммони бартараф этиш устида ишламоқда.

Қирғизистон ОАВ маълумотларига кўра, Ўзбекистон, Қирғизистон, Қозоғистонда кузатилаётган электр таъминотидаги узилишлар Марказий Осиё бирлашган энерготизимидаги “авария” билан боғлиқ.


Tags

Rate Count

940

Rating

3

Rate this article

Share with your friends