“Свет” ўчишига Қозоғистондаги носозлик сабаб бўлган - Энергетика вазирлиги
Жамият
−
25 Январь 2022
18936Электр тизимидаги авария Қозоғистонда юз берган. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги Матбуот хизмати маълум қилди.
Қайд этилишича, бугун, 25 январь куни соат 10:57 да Қозоғистон Республикаси электр тармоғида катта авария бўлиши натижасида Олма-ота, Шимкент, Тарас, Туркистон (вилоятларида) ва атроф ҳудудларида электр энергия таъминотида ўчишлар юзага келган.
Бунинг оқибатида Қирғизистон электр тармоғида, жумладан Бишкек, Ўш ва бошқа барча шаҳарларда электр энергияси ўчиши кузатилган.
"Ягона электр тармоғига уланган Ўзбекистон электр тармоғи бу авариянинг салбий таъсири натижасида Қозоғистондан келувчи 530 линиядаги кучланиш ва частотани кескин ўзгариши оқибатида Тошкент ИЭСи, Сирдарё ИЭСи да авария ҳимоя воситалари ишлаб кетиб бу иккала станцияни ҳам автоматик равишда ўчишига олиб келган.
Оқибатда Фарғона ва Тошкент шаҳри ва вилояти, Фарғона водийси ҳудуди, Сирдарё, Жиззах, Самарқанд, Навоий, Қашқадарё вилоятлари тармоқларида электр энергияси ўчди", дейилади хабарда.
Таъкидланишича, ҳозирги вақтда қўшни давлат тармоқларидан узган ҳолатда ҳар бир ИЭСларни алоҳида ишга тушириб, босқичма-босқич тармоқларни улаб, ишга тушириш чоралари кўрилмоқда.
Авария тавсилотлари бўйича қўшимча равишда ахборот берилади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь