Бугундан “газ заправка”лар фаолиятига вақтинчалик чекловлар киритилади
Жамият
−
26 Январь 2022
21745Бугун, 26 январдан бошлаб автомобилларга газ тўлдириш компрессор станциялари фаолиятига вақтинчалик чекловлар киритилади. Бу ҳақда Энергетика вазири Матбуот котиби Элмира Бекмуродова маълум қилди.
Элмира Бекмуродовага кўра, истеъмолчиларни электр энергияси билан барқарор таъминлаш мақсадида, ишлаб чиқарилаётган табиий газ тўлиқ ҳажмда иссиқлик электр станциялари, ижтимоий соҳа объектлари ва аҳоли истеъмолчиларига йўналтирилади.
Шу муносабат билан, бугундан бошлаб автомобилларга газ тўлдириш компрессор станциялари фаолиятига вақтинчалик чекловлар киритилади.
Шу билан бирга, бошқа ижтимоий аҳамиятга эга бўлмаган юридик истеъмолчиларга ҳам табиий газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилади.
Вазирлик масъулининг таъкидлашича, бугун, 26 январь соат 09:30 ҳолатига кўра, республикада электр энергияси таъминоти 70 фоизга тикланган.
LiveБарчаси