Диққат! “Свет” ўчиши ортидан бошқа коммунал хизматлар ҳам ўчади
Жамият
−
25 Январь 2022
15150Ўзбекистоннинг кўплаб ҳудудларида электр энергияси тизимида кузатилган узилишлар боис, иситиш, оқава ҳамда ичимлик сув тармоқларида ҳам узилишлар кузатилиши мумкин. Бу ҳақда Уй-жой ва коммунал хўжалиги вазирлиги Матбуот хизмати маълум қилди.
"Мамлакатимизнинг кўплаб ҳудудларида электр энергияси тизимида кузатилган узилишлар боис, иситиш, оқова ҳамда ичимлик сув тармоқларида ҳам узилишлар кузатилишидан огоҳлантирамиз", дейилади хабарда.
Аввалроқ, Ўзбекистонда метрополитен фаолияти тўхтатилгани ҳақида хабар берган эдик.
Маълумот учун, бугун, 25 январь куни Ўзбекистон, Қозоғистон ва Қирғизистонда електр энергияси таъминоти узилди.
Ўзбекистон Энергетика вазирлиги бунга Қозоғистондаги электр сиансиясида юз берган носозликни сабаб қилиб кўрсатди.
LiveБарчаси
Асад ҳокимияти ағдарилди.
08 Декабрь