Блогер-боксчи ўз мақсади йўлида UFC’га сармоя киритди
Спорт
−
26 Январь 2022
3167YouTube блогери Жейк Пол ўзининг Twitter саҳифасида Америка промоутерлигига ўзгартириш киритиш ниятида UFC’нинг бош компанияси – Endeavour’га сармоя киритгани ҳақида ёзиб қолдирди.
Пол ҳалигача, UFC жангчиларининг маошини ошириш ва уларга муносиб тиббий ёрдам кўрсатиш шароитларини яхшилашга интилмоқда.
Аввалроқ Жейк ташкилот президенти Дана Уайт билан лигадаги жангчиларнинг кам маоши туфайли бир неча бор даҳанаки жанжал қилган. Кейинчалик Уайт Полнинг жангларда иштирок этишига рухсат бериши мумкин эканини айтган.
Шунингдек, 24 ёшли Жейк енгил вазн тоифасида UFC собиқ чемпиони Ҳабиб Нурмуҳамедовга тегишли “Eagle FC” промоушенига ҳам таклиф қилинган.
Маълумот учун, 2021 йилнинг декабрида Пол бокс қоидалари бўйича ўтказилган баҳсда UFC собиқ чемпиони Тайрон Вудлини нокаутга учратган ва промоушен юлдузи Хорхе Масвидални агар Дана Уайт у таклиф қилган шартларга рози бўлса, бокс ёки ММА қоидалари бўйича жанг қилишга тайёр эканини маълум қилган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь