“Бавария” футболчиси жамоани тарк этиши аниқ бўлди

Спорт

image

“Бавария” клубининг 26 ёшли ҳимоячиси Никлас Зюле йиллик маоши оширилган шартномани имзолашдан бош торди. Бу ҳақда “Bild” хабар берди.

Маълум қилинишича, Зюленинг “Бавария”ни тарк этиши аллақачон ҳал қилинган. Футболчига 10 миллион евро миқдоридаги йиллик маош ва янги шартнома таклиф қилинган. Ҳимоячи эса бир неча ҳафта мобайнида жорий йил ёзда ўз якунига етадиган амалдаги шартномасини узайтирмоқчи эмаслигини таъкидлаб келмоқда.

Шу тариқа Зюле сўнгги мавсумларда клубни эркин агент сифатида тарк этган Давид Алаба, Жером Боатенг ва Хави Мартинес каби футболчилар қаторига қўшилади.

Эслатиб ўтамиз, Никлас 2017 йилда “Хоффенхайм”дан “Бавария”га кўчиб ўтган эди. Жорий мавсумда германиялик ҳимоячи Бундеслиганинг 18 та учрашувида қатнашиб, битта голли узатмани амалга оширган.
 


Мақола муаллифи

Теглар

Бавария Зюле

Баҳолаганлар

21

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг