“Реал” “Бавария” юлдузи учун 160 миилионнинг баҳридан ўтмоқчи

Спорт

image

Мадриднинг “Реал” клуби “Бавария” ўнг қанот ҳужумчиси Майкл Олисени сотиб олмоқчи. Бу ҳақда “Goal” нашри хабар берди.

Манбага кўра,  Олисенинг Европа Чемпионлар лигаси чорак финалидан ўрин олган “Реал”га қарши ўйиндаги ҳаракатларидан сўнг “Қироллик клуби” вакиллари уни сотиб олиш ҳаракатига тушган ва бу трансфер учун 160 миллион евро сарфлашга тайёр. Шу ўринда Мюнхен клуби ўз футболчисини сотиши эҳтимоли жуда кам дейилмоқда.

Маълумот учун, франциялик футболчи жорий мавсум “Бавария” сафида 16 та гол киритди ва 24 та ассист муаллифи бўлди. “Transfermarkt” порталига кўра, унинг айни вақтдаги бозор қиймати 140 миллион еврони ташкил қилади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Олисега Англиянинг “Ливерпуль” жамоаси ҳам қизиқиш билдираётгани маълум қилинганди.

Рамазон Усанов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Реал Бавария 160 миилион

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг