Шифохонада ётган Мане соғлиги ҳақида маълумот берди (фото)

Спорт

image

Англиянинг “Ливерпуль” клуби ва Сенегал терма жамоаси ҳужумчиси Садио Мане Африка Миллатлар кубогининг 1/8 финалида Кабо-Верде дарвозабони билан боши билан тўқнашиб кетди ва бир неча дақиқа ўтиб, шифохонага ётқизилди. 

Ўйиндн сўнг, Кабо-Верде терма жамоаси дарвозабони Жосимар Возинья унинг ҳолатидан хабар олиш учун борган. Мане Instagram саҳифасида бу ҳақда маълумот берди.

“Сенегал ва Кабо-Верде футболчилари майдонда ва касалхонада шундай. Мен яхшиман, қўллаб-қувватлаганингиз учун барчангизга раҳмат”, дея ёзган Садио.

Эслатиб ўтамиз, ушбу вазиятдан сўнг, дарвозабон қизил карточка олган ва 9 дақиқадан сўнг, Мане ҳисобни очган. 70-дақиқага келиб Мане ўйинни давом эттира олмади ва алмаштирилди.

Маълумот учун, Сенегал терма жамоаси учрашувда 2:0 ҳисобида ғалаба қозониб, “Afcon” турнирининг чорак финалига йўл олди. Алиу Сиссе шгирдлари Мали – Экваториал Гвинея жуфтлиги ғолибига қарши баҳс олиб боради.


Мақола муаллифи

Теглар

Мане Сенегал Afcon Кабо-Верде

Баҳолаганлар

36

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг