Россиянинг Украинага бостириб кириши дунёни ўзгартиради – Байден
Олам
−
26 Январь 2022
14271Россиянинг Украинага бостириб кириши дунёни ўзгартириши мумкин. Бу Иккинчи жаҳон урушидан кейинги энг йирик босқинчилик бўлади. Бу ҳақда кеча, 25 январь куни Америка Қўшма Штатлари Президенти Жо Байден Вашингтонда журналистлар билан бўлган матбуот анжуманида маълум қилди.
“Агар Россия-Украина чегарасида тўпланган ўн минглаб рус қўшинлари Украинага бостириб киришни бошласа, дунё ўзгаради. Украина атрофидаги кескинлашув оқибатлари дунё бўйлаб кузатилади”, дейди Байден.
Америка раҳбарининг сўзларига кўра, бу Иккинчи жаҳон урушидан кейинги энг катта босқинчилик бўлади. Шунингдек, Россиянинг Украинага бостириб кириши эҳтимоли қанчалик катта деган саволга жавобан Байден Президент Владимир Путиннинг ҳаракатларини башорат қилишга уринишни чой баргларини тахмин қилиш билан солиштирди.
“Мен сизга ростини айтаман, Президент Владимир Путиннинг ҳаракатларини башорат қилишга уриниш чой баргларини тахмин қилишга ўхшайди. Россия нафақат Украина чегарасида, жумладан, Беларусгаа ҳам қўшинларини жойлашда давом этмоқда”, дея даъво қилди Жо Байден.
Америка раҳбарининг айтишича, Қўшма Штатлар ёки НАТО Украинада қўшинларини жойлаштириш ниятида эмас.
“Украинада Америка ёки НАТО кучларини жойлаштириш ниятимиз йўқ, бироқ, айтганимдек, Украина атрофида вазият кескинлашса, бу Россия Федерацияси учун, дунё учун жиддий иқтисодий оқибатларга олиб келади”, дейди у.
Шунингдек, анжуман давомида АҚШ Президенти, агар Россия Федерацияси Украинага бостириб кирса, Вашингтон Россия етакчиси Владимир Путинга қарши санкциялар жорий этишини истисно қилмаслигини айтди.
LiveБарчаси