Газ ўчган ёки кескин пасайиб кетган. “Ҳудудгазтаъминот” узилишлар бўйича изоҳ берди

Жамият

image

Кеча, 25 январь куни электр таъминотида узоқ давом этган узилиш муносабати билан “Ўзбекнефтгаз” АЖга қарашли “Газли”, “Шўртан” ва “Муборак” нефть-газ қазиб олиш бошқармасига қарашли 64 та коннинг иши вақтинча тўхтатилган эди.

“Ҳудудгазтаъминот” АЖнинг маълум қилишича, Бу, ўз навбатида, “Ўзтрансгаз” АЖ магистрал газ қувурлари ва газ операторининг маҳаллий тармоқларида босимнинг пасайишига таъсир кўрсатган.

“Айни пайтда Фарғона водийси, Сурхондарё ва Тошкент вилоятларининг бир қатор туманлари ҳамда Тошкент шаҳрида табиий газни етказиб беришда босимнинг пасайиши ёки унинг йўқлиги кузатилмоқда.

Шу муносабат билан “Ҳудудгазтаъминот” АЖ босимни тиклаш ва истеъмолчиларга табиий газ етказиб бериш бўйича барча зарур чоралар кўрилаётганлигини маълум қилади”, дейилади хабарда.

Қайд этилишича, ҳозирги вақтда газ етишмаслиги ёки уни етказиб бериш пайтида босим пасайган манзилларда газ ишлатадиган барча жиҳозларни ўчириб қўйиш ва биноларда газ ҳиди йўқлигини текшириш керак.

Зарурат туғилганда 1104 cалл- марказига ёки 104 диспетчерлик хизматига қўнғироқ қилиш мумкин.

“Ҳудудгазтаъминот” АЖ юзага келган ноқулайликлар учун фуқаролардан узр сўраган.

“Конец света”

Кеча, 25 январь куни соат 11:00 ларда Ўзбекистоннинг қатор вилоятларида электр энергияси таъминоти узилди. Бунинг ортидан дастлаб метрополитен фаолияти тўхтатилди, кейин поездларнинг манзилга етиб бориш вақти кечиктирилди. Электрдаги узилиш сув таъминотини ҳам тўхтатиб қўйди. Метро бир кун ўтибгина фаолиятини қайта тиклади.

Кейинроқ, қўшни мамлакатлар — Қозоғистон ва Қирғизистоннинг қатор ҳудудларида ҳам электр энергияси узилди. Ўзбекистонда эса барча аеропортлар фаолияти чекланди.

Ўзбекистон Энергетика вазирлигининг маълум қилишича, Қозоғистон Электр тармоғида катта авария бўлиши оқибатида Олма-ота, Чимкент, Тарас, Туркистон (вилоятларида) ва атроф ҳудудларида Электр энергия таъминотида ўчишлар юзага келган.


Мақола муаллифи

Теглар

газ

Баҳолаганлар

226

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made