1992 йилда Сурхондарёда 13 тонна “гашиш” қандай аниқланганди? (видео)

3-саҳифа

image

Бундан қарийб 30 йил муқаддам Ўзбекистон чегарасидан 13 тонна “гашиш” олиб ўтишга уриниш бўлган. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси идоранинг 30 йиллиги муносабати билан эълон қилган архив маълумотда келтириб ўтилган.

Қайд этилишича, 1992-1994 йилларда Давлат божхона қўмитасининг Сурхондарё вилояти бўйича бошқармасига раҳбарлик қилган Холдор Шеров раҳбарлигида вилоят божхоначилари 15 тонна 447 кгдан зиёд гиёҳвандлик воситаларини тўхтатиб қолишган.

Хусусан, 1992 йил 8 октябрда майиз ортилган контейнер ичида 13 тоннадан зиёд “гашиш” яширилганлиги аниқланган. Ушбу наркотик воситаларнинг қора бозордаги нархи ўша вақтларда 1,3 млрд. АҚШ долларини ташкил қилар эди.

1993 йил 16 февралда ёнғоқ ортилган 2 та темир йўл контейнерида 1167 кг. “гашиш” яширилганлиги фош қилинган.

Шу йили Сурхондарёда авторефрижераторнинг том қисмига яшириб, олиб ўтилаётган1200 кг “героин” фош қилинган.


Мақола муаллифи

Теглар

Божхона

Баҳолаганлар

586

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг