Токио-2020. 12 ёшли суриялик қиз “Гиннес рекордлари”га кирди

Спорт 8205
image

Бугун, 23 июль куни Токио Олимпиядасида яна бир рекорд эълон қилинди. Бу йилги мусобақада олимпиадалар тарихидаги энг ёш спортчи номи ўзгарди.

Суриялик 12 ёшли Хенд Заза тўрт йилликнинг энг муҳим спорт мусобақасида стол тенниси бўйича дебют қилмоқда ва у ушбу иштироки билан бутун Олимпия ўйинлари тарихида рўйхатдан ўтган энг ёш спортчи сифатида “Гиннес рекордлари” китобига киритилди.

Аҳамиятли жиҳати, Заза Олимпиадага йўлланмани 2020 йилнинг февраль ойида, ўзидан 30 ёш катта бўлган 42 ёшли ливанлик Мариана Саҳакиянни мағлуб этиб, қўлга киритган эди.

Маълумот учун, Хенд Заза стол тенниси спорт тури билан шуғулланади. Зазагача Олимпия ўйинлари тарихида иштирок этган энг ёш спортчи бу америкалик атлет Донна де Варона бўлган. 1960 йилги Олимпиадада иштирок этган Варона ўша рекордни янгилаганда 13 ёш эди. Аҳамиятли жиҳати, ўша йили у мусобақада олтин медални қўлга киритган. Балки Заза ҳам бу ишни уддалар.

Абдулла Маннонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 333
Рейтинг: 3
t
×