Гарсия  О'Мелли билан жанг бўйича музокаралар бошланганини тасдиқлади

Спорт

image

Америкалик машҳур ярим ўрта вазн тоифасидаги боксчи Райан Гарсия UFC чемпиони Шон  О'Мелли билан бокс қоидаларига кўра жанг ўтказиш учун музокараларни бошлаганини айтди.

“Биз Шон  О'Малли билан бокс жанги бўйича музокараларни бошладик. Август ойида жанг қилишим учун яна бир имконият бор. Саудияликлар август ойида Лос-Анжелесда турнир ўтказмоқчи, мен у ерда Исаак Крусга қарши жанг қилишим мумкин”, дейди Гарсия.

Шу йилнинг март ойида бўлиб ўтган сўнгги жангида О'Малли эквадорлик Марлон Вера билан тўқнаш келди. Жанг тўлиқ беш раунд давом этди ва ҳакамларнинг бир овоздан чиқарган қарорига кўра, Шоннинг ғалабаси билан якунланди. Шу тариқа, америкалик жангчи чемпионлик камарини биринчи ҳимоясини муваффақиятли ўтказди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Гарсия охирги жангидан қанча даромад қилгани айтилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Марлон Вера Райан Гарсия

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг