Гарсия Хейнига қарши жангдан қанча фойда кўргани маълум бўлди

Спорт

image

Бутунжаҳон бокс иттифоқи (WBC) йўналиши бўйича амалдаги чемпион Девин Хейни устидан шов-шувли ғалаба қозонган америкалик Райан Гарсия жангдан 50 миллион АҚШ доллари миқдорида даромад қилди. Бу ҳақда Гарсиянинг ўзи X саҳифасида маълум қилди.

“Тахминан эллик миллион, эҳтимол кўпроқ – битта жанг учун ёмон сумма эмас”, дейди Гарсия.

Боксчи, шунингдек, ушбу сумманинг бир қисми, яъни ўн икки миллион долларни ўзига пул тикиш орқали ютиб олганини тасдиқлади.

“Агар сиз пул тиксангиз, ўзингизга тикинг!”, дея қўшимча қилди Гарсия.

Қайд этиш жоиз, 21 апрель тонгида Бруклинда бўлиб ўтган Девин Хейни ва Райан Гарсия ўртасидаги жанг ўн икки раунд тўлиқ давом этди ва ҳакамларнинг бир овоздан чиқарган қарори билан Гарсия мағлубият нималигини билмай келган Хейнидан устун келди. Жанг давомида Райан Девинни 3 марта нокдаун ҳолатига ҳам тушириб қўйди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Гарсия охирги жангидан тушган даромадининг 20 миллион долларини Ғазо секторига гуманитар ёрдам сифатида ажратиши хабар қилинганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Девин Хейни Бутунжаҳон бокс иттифоқи Райан Гарсия

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг