Райан Гарсия ўз ҳисобидан Ғазога 20 млн доллар ажратди
Спорт
−
22 Апрель
9451Америкалик машҳур боксчи Райан Гарсия Ғазо секторига гуманитар ёрдам учун 20 миллион доллар хайрия қилади. Бу ҳақда унинг ўзи Х саҳифасида маълум қилди.
Қайд этилишича, Гарсия Ғазо сектори учун 20 миллион доллар гуманитар ёрдам жўнатишга ваъда берган.
25 ёшли Гарсия охирги жангини 21 апрель тонгида ҳамюрти Девин Хейнига қарши ўтказиб, тўлиқ давом этган жангда ҳакамлар қарорига кўра ғалаба қозонди.
Маълум бўлишича, мазкур жангдан олдин Райан Гарсия ўзига 2 миллион доллар тикиб, 12 миллион доллар ютиб олган.
Шу вақтга қадар Гарция 27 марта рингга кўтарилиб, жангларининг 26 тасида ғалаба қозонган. 1 та тўқнашувда ҳамюрти Жервонта Дэвисга имкониятни бой берган. Райан 27 та жангининг 20 тасида рақибларини нокаутга учратган.
LiveБарчаси