Эртага ўз режамиз асосида ҳаракатланиб, ғалаба қозонмоқчимиз – Темур Кападзе
Спорт
−
25 Апрель
5917Париж-2024 Олимпиадаси йўлланмаси учун кураш олиб бораётган Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси 26 апрель куни Осиё кубоги чорак финали доирасида Саудия Арабистони олимпиячилари билан тўқнаш келади.
Бугун, 25 апрель куни Ўзбекистон U-23 жамоаси устози Темур Кападзе саудларга қарши баҳс олдидан ўз фикрларини билдирди.
"Рақибимиз ўзига яраша кучли жамоа. Бу жамоа билан кўп ўйнаганмиз. Жамоа ва унинг мураббийи имкониятлари ҳақида биламиз, Бироқ биз ҳам ўз стратегиямиз ва режамиз бўйича ҳаракатланамиз. 2 йил ичида ҳар иккала жамоа ҳам ўзгарди, деб ўйлайман. Ўз ўрнида биз ҳам ўсишга эриша олдик, тажриба тўпладик. Эртага ўз режамиз асосида ҳаракатланиб, ғалаба қозонмоқчимиз", дейди Кападзе.
Кападзе таркибга легионер футболчиларнинг келиб қўшилгани жамоа ўйинига қандай таъсир қилиши борасида ҳам фикрларини айтди.
"Улар таркибимизга етиб келганидан хурсандмиз. Легионерларимиз бизга қўшимча куч беришди. Аллақачон мослашиб улгуришди. Улар ҳатто ўтган учрашувда ҳам майдонга тушишди. Эртага эса, кўрамиз, ким тайёр бўлса, ўша майдонга тушади", дейди Кападзе.
Маълумот учун, Ўзбекистон-Саудия Арабистони баҳси 26 апрель куни Тошкент вақти билан 19:00 да старт олади. Ғолиб жамоа, Париж Олимпиадаси учун яримта йўлланмани кафолатлайди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь