Андижонда Nexia-3 йўлдан кесиб ўтаётган аёлни уриб юборди (видео)
3-саҳифа
−
25 Апрель 2024 11401 1 дақиқа
Жорий йилнинг 22 апрель куни Асакада Nexia-3 русумли автомашина ҳайдовчиси 62 ёшли аёлни уриб юборди. Бу ҳақда Андижон вилоят ҳокимлиги матбуот котиби QALAMPIR.UZ'га маълум қилди.
Маълум қилинишича, воқеа Асака тумани "Янгисор" МФЙ ҳудудидан ўтган 4Р-112 Фарғона ҳалқа йўлининг 116-километрида содир бўлган.
"Асака тумани "Қайрағоч" МФЙ да истиқомат қилувчи, 1970 йилда туғилган X.И. ўзига тегишли Nexia-3 автомобилида ҳаракатланаётиб, йўлнинг белгиланмаган қисмидан ўтаётган "Қумтепа" МФЙда яшовчи 1962 йилда туғилган фуқаро Ф.И.ни уриб юборди", дейилади хабарда.
ЙТҲ оқибатида жабрланувчи "бош мия ёпиқ шикастланиши ва чап оёқ шилинма жароҳати" билан шифохонага ётқизилган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан туман ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилаётгани айтилмоқда.
Live
БарчасиЗеленский Германия Президенти билан учрашди
15 Декабрь