Андижонда Iphone сотаман деб ўзгани чув туширган шахс ушланди

3-саҳифа

image

Андижонда ижтимоий тармоқ орқали Iphone сотаман деб фуқаронинг пулларини ўзлаштирган шахс ушланди. Бу ҳақда ИИВ Киберхавфсизлик маркази хабар берди.

Қайд этилишича, Наманган вилояти, Янгиқўрғон туманида яшовчи А.Т. ички ишлар органларига мурожаат қилиб, банк картасидан 1,9 млн сўм миқдоридаги пул маблағлари номаълум шахс томонидан фирибгарлик йўли билан ўзлаштирилганлигини маълум қилган. Ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида мазкур жиноятни Андижон вилояти Андижон шаҳрида яшовчи 27 ёшли М.О. содир этганлиги аниқланган.

Гумонланувчи сифатида тергов ҳаракатларига жалб этилган, М.О. Telegram орқали "iPhone 14 Prо сотилади" дея ёлғон эълон жойлаштирган. Бу эълонга ишонган жабрланувчи А.Т. билан телефон орқали гаплашиб, унинг ишончига кириш орқали олдиндан 1,9 млн сўм миқдоридаги пулларни ўзининг фойдаланувида бўлган банк картасига ўтказиб олган ва ёзишмаларни ўчириб юборган. Унинг қўнғироқларига жавоб бермай, қора рўйхатга киритиб қўйган.

Мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг 168-моддаси (фирибгарлик) 3-қисми билан М.О.га нисбатан жиноят иши қўзғатилди, дейилади хабарда.


Мақола муаллифи

Теглар

ИИВ Андижон

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг