Ўзбекистон табиий газ импортини 2,4 баробарга оширди

Жамият

image

Жорий йилнинг биринчи чорагида Ўзбекистон ўтган йилга нисбатан 2,4 баробар (207,3 млн доллар)га кўпроқ табиий газ сотиб олди. Бу ҳақда Статистика агентлиги матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, ўсиш 2023 йил октябрь ойида бошланган Россия газининг импорти ҳисобига содир бўлган. Жумладан, 2024 йилнинг январь-март ойларидаги газ импорт қилиш кўрсаткичлари:

  • Январь – 35,6 миллион доллар;
  • Февраль – 131,1 миллион доллар;
  • Март – 193,5 миллион доллар.

Ўз навбатида, бу даврда газ экспорти 45,4 миллион долларни ташкил этиб, ўтган йилга нисбатан қиймат ҳисобида 2,5 фоизга ошган.

2024 йилнинг январь-март ойларидаги газ экспорт қилиш кўрсаткичлари:

  • Январь – 21 миллион доллар;
  • Февраль – 5,7 миллион доллар;
  • Март – 18,7 миллион доллар.

Маълумот учун, 2023 йилнинг июнь ойида Ўзбекистон "Газпром" билан йилига 2,8 миллиард кубометр – кунига 9 миллион кубометр газ сотиб олиш бўйича икки йиллик шартнома тузганди. Декабрь ойида Тошкентнинг илтимосига биноан рус компанияси газ етказиб беришни икки бараварга оширди. Газ Қозоғистон ҳудуди орқали транзит ҳолда "Марказий Осиё – Марказ" қувури орқали етказиб берилади. 2026 йилдан бошлаб Россия газининг Ўзбекистонга транзит ҳажми тўрт бараварга ошиб, йилига 11 миллиард куб метргача етиши кутилмоқда.

Бундан ташқари, "Газпром" Ўзбекистонда ўз ваколатхонасини очиш ҳақида ўйламоқда. Компания директорлар кенгаши бу масалани 6 май куни кўриб чиқади.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон табиий газ

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made