Файзуллаев Италиянинг 2 та клуби радарига тушиб қолди

Спорт

image

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва Москванинг ЦСКА клуби аъзоси Аббосбек Файзуллаевга Италиянинг 2 та клуби қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда “Euro-fooball.ru” хабар берди.

Манбага кўра, Файзуллаев жорий мавсум якунида Европага кўчиб ўтиши мумкин. Италиянинг икки клуби “армиячилар” футболчисининг ўйинини диққат билан кузатиб бормоқда. Ҳозирча клублар номи ошкор этилмаган.

Файзуллаев Москва жамоасида 2023 йилнинг ёзидан буён ўйнаб келмоқда. Томонлар ўртасидаги амалдаги шартнома муддати 2026 йилнинг июнь ойи охиригача мўлжалланган. “Transfermarkt” портали унинг қийматини 5 миллион еврога баҳоламоқда. 

Россия Премьер-лигасининг жорий мавсумида 20 ёшли ярим ҳимоячи 18 та ўйин ўтказиб, 3 та гол урди ва 5 та голли узатмани амалга оширди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Файзуллаевга Италиянинг “Парма” клуби қизиқиш билдираётгани хабар қилинганди.


Мақола муаллифи

Теглар

ЦСКА Аббосбек Файзуллаев

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг