Файзуллаев фаолиятини Италияда давом эттириши мумкин

Спорт

image

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва Москванинг ЦСКА клуби аъзоси Аббосбек Файзуллаевга Италиянинг “Парма” клуби қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда “Parmalive.com” хабар берди.

Ҳозирда Италия B Серияси пешқадами бўлиб турган “Парма” мавсум охирида 20 ёшли футболчини ўз сафига қўшиб олмоқчи.

“Осиё қитъасининг энг яхши ёш умидли футболчилари қаторида бўлган ўзбекистонлик ҳужумкор ярим ҳимоячига сўнгги ойларда Мюнхеннинг “Бавария” клуби ҳам қизиқиш билдирмоқда”, дейилади манба хабарида.

Қайд этиш жоиз, Файзуллаевнинг жорий клуби шартномаси 2026 йил ёзига қадар мўлжалланган. “Transfermarkt”га кўра, унинг қиймати 5 миллион еврони ташкил этади ва у Ўзбекистоннинг энг қиммат футболчиси ҳисобланади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Файзуллаев Россия кубоги ярим финалидаги ғалабадан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтганди.

16 апрель куни ЦСКА сафида РПЛ кубоги финал олди ўйинда гол уриб, баҳснинг энг яхши футболчиси бўлди.


Мақола муаллифи

Теглар

Италия Парма Аббосбек Файзуллаев

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг