Финалда ким рақиб бўлиши муҳим эмас – Аббосбек Файзуллаев
Спорт
−
17 Апрель
5529Москванинг ЦСКА ярим ҳимоячиси Аббосбек Файзуллаев армия жамоасининг Россия кубоги ярим финалида “Балтика” билан ўйиндаги ғалабаси (2:0) ҳақида фикр билдирди. Файзуллаев мухлисларга қўллаб-қувватлаганликлари учун миннатдорлик билдириб, ЦСКА учун кубокнинг финалида қайси жамоа билан ўйнаш муҳим эмаслигини ҳам таъкидлади.
“Бу муҳим кубок ўйини эди, биз майдонга чиқиб, ғалаба қозонишимиз керак эди. Мухлисларга келиб, шундай муҳит яратгани учун раҳмат, бу бизга катта ёрдам берди. Кейинги босқичда кимга рақиб бўлиш муҳим эмас. Финалга фақат кучли жамоалар чиқади. Финалда яхши ўйин кўрсатишимиз муҳим”, дейди Файзуллаев.
ЦСКАнинг РПЛ кубоги финалидаги рақиби бугун аниқланади. Ярим финалнинг жавоб ўйинида “Зенит” ва “Спартак” тўқнаш келади. Биринчи ўйин петерликларнинг фойдасига ҳал бўлган (2:1).
Маълумот учун, 20 ёшли Файзуллаев жорий мавсум армиячилар сафида жами 25 та ўйинда майдонга тушиб, 4 та гол урди ва 11 та голли узатмани амалга оширди. Унинг клуб билан шартномаси 2026 йил ёзига қадар мўлжалланган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Файзуллаев Қатарда ўтказилаётган Осиё кубогида иштирок этиши хабар қилинганди.