Юнусобод туманидан премиум хонадон излаётганлар учун яхши таклиф!

Бизнес

image

Yunusabad Residence географик жиҳатдан қулай манзилда барпо этилган. Тошкентнинг Юнусобод тумани пойтахтнинг ижтимоий жиҳатдан анча фаол ҳудудларидан ҳисобланади. Yunusabad Residence шу туманнинг 4-мавзесида жойлашган бўлиб, бу шаҳарнинг энг баланд нуқталаридандир. Айтиб ўтиш керакки, айнан шу ҳудудда Америка Қўшма Штатлари расмий элчихонаси мавжуд.

Yunusabad Residence тураржой мажмуаси 2, 4 ва 9 қаватли бинолардан иборат бўлиб, 2023 йилда фойдаланишга топширилган. Мажмуа умумий 434 та хонадон, 85 та коттежларни ўз ичига олади. Шунингдек, барча уйлар замонавий талаблар асосида, юқори технологиялар ёрдамида барпо этилган. Хоналарнинг шифтлари баландлиги 3,5-4 метрга тўғри келади.

Иншоотга ичкаридан назар солинса, унда, юқорида таъкидланганидек, инсон турмуш-тарзи ва бошқа кўплаб эҳтиёжларини қондириш учун максимал тарзда қулай шароитлар тақдим этилган. Хусусан, автотураргоҳ, электромобиллар учун электр қувватлагичлар, савдо-кўнгилочар ва киберспорт марказлари, кинотеатрлар шулар жумласидандир. Спорт билан доимий шуғулланиш учун ҳам спорт-фитнесс заллари ва ёпиқ бассейн ташкил этилган. Болажонлар учун эса икки хилдаги: очиқ ва ёпиқ ўйингоҳлар мавжуд. Ҳудудда алоҳида кичик шаҳарча муҳити яратилгани эътирофга лойиқ.

Yunusabad Residence’да квартиралар майдонлари қуйидагича:

1 хонали 38, 42, 45, 49 м2

2 хонали 52, 53, 54, 57, 64, 66, 72 м2

3 хонали 90, 91, 92, 101 м2

4 хонали 106, 107, 126 м2

Мажмуадан хонадон сотиб олишнинг бир нечта йўллари мавжуд: мижозлар 100% тўлов ёки олдиндан 30% тўлов қилган ҳолда, 6-24 ойлик фоизсиз муддатли тўлов асосида хонадонларни сотиб олишлари мумкин. Алоҳида қўшимча қилиш керакки, уйлардаги кадастр масалалари мижозлар учун аввалдан ҳал қилинган. Уйлар мижозга оқ-сувоқ ҳолатда топширилади.

Хулоса қилиб айтганда, Yunusabad Residence мижозларига фақатгина хонадон эмас, бахт ва омад калитларини тутқазишни истайди, энг ёрқин ва бахтли лаҳзаларни биргаликда ўтказишни таклиф қилади. Бунинг учун етарли шароит ва имкониятлар мавжуд.

Сиз ҳам энг бахтли ва фаровон онларни Yunusabad Residence билан ўтказинг.

Мавжуд хонадонлар ва сотиб олиш шартлари ҳақида батафсил маълумот олиш учун савдо бўлимига мурожаат қилинг.

Тўлиқ маълумот олиш учун биз билан боғланинг  +998 55 512 22 22

Batafsil ma’lumot uchun saytimizga tashrif buyuring yuresidence.uz

Юнусобод тумани, 4-мавзе, 88. Мўлжал: АҚШ элчихонаси.

 Instagram | Telegram | Youtube

       Реклама ҳуқуқи асосида


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made