Европа АҚШ вассали эмаслигини кўрсатиши керак – Макрон 

Олам

image

Европа Вашингтоннинг вассали эмаслигини намойиш эта олиши керак. Бу ҳақда Франция Президенти Эммануэль Макрон Сорбоннада Европа келажаги ҳақидаги нутқи чоғида сўз очди.

"Биз АҚШнинг вассали эмаслигини кўрсата оладиган ва ҳамма билан гаплаша оладиган Европани қуришимиз керак", дейди у.

Унинг сўзларига кўра, Европа барча давлатлар билан “нафақат иқтисодий мавзуларда, балки стратегик шериклик масалалари бўйича ҳам” музокаралар олиб бориш имкониятига эга бўлиши керак.

Франция Президентининг айтишича, Европа кейинги ўн йил ичида заифлашиши ва "ўлиши мумкин". 

"Бизнинг Европа ўлиши мумкин, ҳамма нарса фақат бизнинг танловимизга боғлиқ. Келгуси ўн йил ичида биз заифлашиб қолишимиз хавфи катта", дейди у.

Франция раҳбарининг сўзларига кўра, "Европанинг ҳамма жойида унинг қадриятлари таҳдид остида" ва қитъа давлатлари "дунёнинг умумий қуролланишига" жавоб беришда жуда секин.

Европа ўсиш ва суверенитетни мустаҳкамлаш учун янги стратегияга муҳтож. Биз ишончни уйғотишимиз, тўсқинлик қилишимиз, ҳозир бўлишимиз ва саъй-ҳаракатларимизни давом эттиришимиз керак", дейди Макрон.

Унинг фикрича, “Европа хавфсизлигининг шарти Россиянинг Украинадаги урушда ғалаба қозонмаслигидир”. Макрон Ғарб давлатларининг Украина ҳудудига қўшин юбориши мумкин бўлган масалага ишора қилиб, "стратегик ноаниқликка қайтишни танлаганини" тасдиқлади.

Эслатиб ўтамиз, Франция Президенти 26 февраль куни Парижда бўлиб ўтган конференция иштирокчилари бу мавзу бўйича консенсусга кела олмаганини, бироқ келажакда бундай сценарийни истисно қилиб бўлмайди, деб айтган эди. Учрашувдан сўнг иштирокчи мамлакатларнинг аксарияти вакиллари Украинага ҳарбий хизматчиларни юборишни режалаштирмаганини ва уларнинг Россияга қарши жанговар ҳаракатларда иштирок этишига қарши эканини айтди.


Мақола муаллифи

Теглар

Европа Эммануэль Макрон

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг