Блинкен Пекинга борди
Олам
−
25 Апрель
2847АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен бугун, 25 апрель куни Хитойга расмий ташрифи доирасида Пекинга борди. Бу ҳақда маҳаллий нашрлар хабар берди.
Қайд этилишича, Блинкен пойтахтда Хитойнинг юқори мартабали расмийлари билан музокаралар ўтказишни режалаштирган.
Маълумот учун, Блинкен кеча, 24 апрель куни Хитойга расмий ташрифи доирасида Шанхайда кутиб олинган эди. У мамлакатда 26 апрелгача бўлиши кутилмоқда. Бу Блинкеннинг АҚШ давлат котиби лавозимида иш бошлаганидан бери Хитойга иккинчи ташрифидир.
Аввалроқ, икки томонлама музокараларда Россиянинг Украинага қарши уруши, Тайван атрофидаги кескинлик, шунингдек, Хитой ва АҚШ ўртасидаги савдо алоқалари муҳокама қилиниши айтилганди. Шанхайга ташрифи чоғида ҳам у Вашингтон ва Пекин ўзаро кескинликларга қарамай, келишмовчиликларга масъулият билан ёндашиши кераклигини уқтирганди.
Эслатиб ўтамиз, Блинкеннинг Хитойга етиб боргани ҳақида хабар бергандик.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь