Ўзбекистонликлар энг кўп пулини нимага сарфлаётгани очиқланди
Олам
−
25 Апрель 2024 47989 1 дақиқа
Ўзбекистонда истиқомат қилувчилар топган пулининг энг кўпини бензин-газ, саёҳат ва озиқ-овқат учун сарфлаяпти. Бу ҳақда кеча, 24 апрель куни Солиқ қўмитаси фискал чекларга таяниб, маълум қилди.
Қайд этилишича, 2024 йилнинг I чорагида ўтказилган таҳлилларга кўра қуйидаги маҳсулотлар энг кўп сотилган:
- Метан газ – умумий реализация суммаси 3,4 трлн сўмлик;
- Бензин AI-80 – 2,6 трлн сўм;
- Авиа чипта (халқаро) – 2,3 трлн сўм.
Кучли ўнликдан AI-92 маркали бензин (1,2 трлн сўм), 1-навли буғдой уни (1,1 трлн сўм), уяли телефонлар (638,3 млрд сўм), Фаст-фуд (613 млрд сўм), кунгабоқар ёғи (543,1 млрд сўм), асосий гўштли таомлар (470,2 млрд сўм), пишириқлар (427,4 млрд сўм) ўрин олган.
Райҳона Улканбаева
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь