Ўзбекистонда иш жойларида шаҳвоний шилқимликка йўл қўйилмайди

−

image

Ўзбекистонда меҳнат ва машғулотлар соҳасида шаҳвоний шилқимликка йўл қўйилмаслиги белгиланди. Бу ҳақда жорий йилнинг 13 ноябрь куни Президент томонидан имзоланган “Халқаро меҳнат стандартлари миллий қонунчиликка имплементация қилиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексига ўзгартириш ва қўшимча киритиш тўғрисида“ги қонунда келтирилган.

Қонун билан Меҳнат кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилган. Унга кўра, меҳнат ва машғулотлар соҳасида шаҳвоний шилқимликка йўл қўйилмайди.

Меҳнат ва машғулотлар соҳасида шаҳвоний шилқимлик деганда шахсга нисбатан унинг учун номақбул бўлган ҳамда унинг шаъни ва қадр-қимматини камситишда, ташқи қиёфасини муҳокама қилишда ифодаланган, шаҳвоний хусусиятга эга бўлган ҳаракатларни содир этиш тушунилади.

Қонунга кўра, иш берувчи меҳнат жамоасида шаҳвоний шилқимликдан холи муҳит яратиш учун барча зарур чораларни кўриши шарт.

Бундан ташқари, меҳнат соҳасида терисининг ранги ва сиёсий қарашлари бўйича камситиш ҳам тақиқланган белгилар қаторига киритилган.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends