Россия НАТОга ҳужум қиладими? Альянс ва рус армиясининг имкониятлари таққосланди
Олам
−
25 Апрель
17654Альянсда Россия армиясига қараганда уч баробар кўп аскар ва самолётлар бор. Бу ҳақда Польша Ташқи ишлар вазири Радослав Сикорский сўз очди.
Унинг таъкидлашича, Россия ҳар қандай НАТО аъзосига ҳужум қилса, қақшатқич мағлубиятга учраши муқаррар.
“Альянсда Россиядан уч баробар кўп ҳарбий хизматчилар, яна шу миқдордаги авиация ресурслари ва тўрт баробар ортиқ кемалар мавжуд”, деган Сикорский.
Вазирнинг таъкидлашича, сафарбарликнинг биринчи тўлқинидан кейин Россия Федерациясида 1 миллион 300 мингдан сал кўпроқ ҳарбий хизматчилар бор эди. НАТО ҳарбий хизматчилари қўшимча сафарбарликсиз уч ярим миллиондан ортади.
Польша ТИВ раҳбарининг қўшимча қилишича, НАТО ва Европа Иттифоқи давлатларининг номинал ялпи ички маҳсулоти 45 триллион доллардан ошади. Айни пайтда Россия ва Беларуснинг умумий ялпи ички маҳсулоти атиги 2,2 триллион доллар – ундан 20 баравар кам.
Жумладан, 2022 йилда Украинани фаол қўллаб-қувватлаётган ўн беш НАТО давлати мудофаа учун 1,17 триллион доллардан ортиқ маблағ сарфлаган. Россия эса атиги 86,4 миллиард доллар ишлатган, бу қарийб 14 баробар кам маблағ дегани.
LiveБарчаси