Осиё кубогига узоқ муддат тайёргарлик кўрдик – Жасур Жалолиддинов
Спорт
−
25 Апрель
394326 апрель куни Осиё кубоги чорак финали доирасида Саудия Арабистонига қарши кечадиган баҳс олдидан футбол бўйича Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси сардори Жасур Жалолиддинов матбуот анжуманида иштирок этди.
“Бу мусобақага узоқ муддат тайёргарлик кўрдик. Йилдан йилга ўз ўйинимизни шакллантириб, ўсишга эришдик. Ҳозирда ҳеч қандай босимни ҳис қилмаяпмиз. Бор эътиборимиз эртанги ўйинга қаратилган”, дейди Жалолиддинов.
Футболчи шунингдек, эртанги ўйиндаги мухлислик ҳақида ҳам тўхталиб ўтди.
“Биз халқимизнинг қўллаб-қувватлашини ҳис қилиб турибмиз. Улар ғалабамиз учун дуода бўлишмоқда. Эртанги ўйинда рақиб жамоа мухлислари кўп бўлиши бизга босим бермайди, бор эътиборимизни ғалаба қозонишга қаратамиз”, дея қўшимча қилди жамоа сардори.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Саудия Арабистонига қарши баҳс олдидан жамоа устози Темур Кападзе ҳам ўз фикрлари билан ўртоқлашганди.
LiveБарчаси