Роналду Ўзбекистонга келмайди – ОАВ
Sport
−
21:21 2097 1 minute
Саудия Арабистонининг “Ан-Наср” клуби ҳужумчиси ва сардори, португалиялик Криштиану Роналду ОФК Элит Чемпионлар лигасидаги ўйин доирасида Ўзбекистоннинг “Пахтакор” жамоасига қарши кечадиган сафар ўйини учун жамоа делегацияси таркибига киритилмади. Бу ҳақда “Arriyadiyah” хабар берди.
Нашр маълумотларига кўра, жамоа бош мураббийи Анже Постекоғлу ҳимоячи Моҳамед Симакан ва вингер Кингсли Команни ҳам Ўзбекистонга йўл оладиганлар рўйхатига киритмаган.
Турнирнинг тўртинчи тур учрашуви жорий йилнинг 2 ноябрь куни Тошкентда бўлиб ўтади. Жамоа 31 октябрь куни хусусий самолётда Ўзбекистонга учиб келишни режалаштирмоқда. Ўйиндан сўнг делегация Саудия Арабистонига қайтиб, 6 ноябрга белгиланган “Ал-Ҳазм”га қарши учрашувга тайёргарлик кўради.
Саудия Арабистони чемпионатининг сўнгги ўйинида “Ан-Наср” “Ал-Ҳолуд”ни 5:3 ҳисобида мағлуб этган эди. Унда Роналду ҳет-трик қайд этган бўлса, яна биттадан голни Анхело Габриэл ва Садио Мане киритди. Ушбу ғалабадан сўнг жамоа чемпионатнинг 11 та ўйинида 28 очко тўплаган ҳолда иккинчи ўринда бормоқда.
Live
All