Ўзбекистон Саудия устидан ғалаба қозонди
Sport
−
22:27 876 1 minute
Бугун, 17 ноябрь куни FIFA кунлари доирасида Ўзбекистон миллий терма жамоаси навбатдаги ўртоқлик учрашувини ўтказди. Фабио Каннаваро шогирдлари Доҳада Саудия Арабистонига қарши баҳс олиб бориб, кичик ҳисобда ғалаба қозонди.
Ўйин тенг курашлар остида бошланди. Баҳснинг дастлабки дақиқалариданоқ ҳар икки жамоа ўйин тизгинини қўлга олишга ҳаракат қилди. 19-дақиқада Шерзод Эсанов рақиб дарвозабонинг хатосидан унумли фойдаланиб, ҳисобни очди. Орадан 4 дақиқа ўтиб саудияликлар футболчиси Фирас Ал-Бурайкан боши билан Неъматов дарвозасини ишғол қилди ва ордаги фарқни йўққа чиқарди. Ушбу голга жавобан “оқ бўрилар” бир неча ҳужумлар билан жавоб қайтарди. Таймнинг 35-дақиқасида ушбу ҳужумлардан бири ўз самарасини берди – Шерзод Эсонов дубль қайд этиб, жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди. Биринчи бўлимда ҳисоб бошқа ўзгармади.
Иккинчи бўлим ҳам кескин курашлар остида бошланди. 50-дақиқада ҳакам Аббосбек Файзуллаевга нисбатан қўпол ўйини учун рақиб футболчиси Али Лажамига қизил карточка кўрсатди. Ушбу қўпол ҳаракатдан сўнг Файзуллаев жароҳат олиб, майдонни тарк этди. Ўзбекистон миллий терма жамоаси қолган дақиқаларни 1 киши устунлигида ўтказган бўлса-да таблодаги рақамлар бошқа ўзгармади. “Оқ бўрилар” жорий йилги сўнгги ўйинни кичик ҳисобдаги ғалаба билан якунланди.
Live
All