“Пахтакор” Роналдусиз “Ал-Наср”га йирик ҳисобда ютқазди

Sport

−

image

Бугун, 2 ноябрь куни Тошкентнинг “Пахтакор” клуби ўз уйида Элит Осиё Чемпионлар Лигаси 4-тури доирасида Саудия Арабистонининг “Ал-Наср” жамоасига қарши баҳс олиб борди. Ўйин меҳмонларнинг 2:6 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

Баҳс саудияликларнинг устунлгида бошланди. 15-дақиқада риёдликлар ҳужумчиси Абдуллоҳ ал-Ҳамдан “шерлар” дарвозасини ишғол қилиб, ҳисобни очди. 17-дақиқада Заид Таҳсиннинг хатосидан кейин Жоау Феликс орадаги фарқни иккитага оширди. 26-дақиқада эса Акмал Мозговой ҳисобни қисқартириша эришди, аммо гол офсайд сабабли бекор қилинди. 32-дақиқада Садио Маненинг узатмасидан сўнг Феликс дубль қайд этди. 36-дақиқада “Пахтакор”нинг бразилиялик яримҳимоячиси Фламарион гол киритди ва ҳисобни 1:3 кўринишига келтирди. Биринчи бўлимда мухлислар 4 та гол кўрди.

Иккинчи бўлим ҳам голларга бой бўлди. Хусусан, таймнинг 8-дақиқасида Абдуллоҳ ал-Амри бурчак зарбасидан узатилган тўпни боши билан Владимир Назаров дарвозасига жойлади. Орадан 9 дақиқа ўтиб, 62-дақиқада Абдулраҳмон Ғариб жамоасининг навбатдаги голига муаллифлик қилди. 75-дақиқада эса Достон Ҳамдамов ҳисобни қисқартирди. Анжело 79-дақиқада “Пахтакор” 2-голига жамоасининг 6-голи билан жавоб қайтарди. Ўйин якунигача ҳисобда ўзгариш бўлмади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Ал-Наср” жамоасининг асосий юлдузи Криштиану Роналду Тошкентга келмагани ҳақида хабар берилган эди.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends