Расман: Серхио Рамос янги жамоаси билан шартнома имзолади

Спорт 7966
image

Испаниялик футбол юлдузи, “Реал Мадрид” афсонаси Серхио Рамос расман Парижнинг ПСЖ клуби сафига эркин агент сифатида бориб қўшилди. Бу ҳақда машҳур журналист-инсайдер Фабрицио Романо хабар қилди.

Маълум бўлишича, Рамос парижликлар билан 2 йиллик шартномага имзо чеккан ва йилига 12 миллион евро маош олади. Футболчи Париждан ўзига уй харид қилган ва аллақачон оиласи билан бу ерга кўчиб келган.

Эслатиб ўтамиз, Рамос “Реал” президенти Флорентино Перес билан келишмовчиликлар оқибатида жамоада қолиш таклифини рад этиб, шартномани узайтирмаган эди. 

Маълумот учун, футболчи “Реал” сафида 2005 йилдан 2021 йилгача тўп сурди, бу вақт оралиғида у 469 та учрашувда майдонга тушиб, 72 та гол уришга муваффақ бўлган. Бундан ташқари, 2020 йилда у “France football” нашри томонидан “Барча даврларнинг энг яхши ҳимоячиси” деб эълон қилинди, шунингдек, у “Реал” тарихидаги энг яхши сардор дея тан олинган.

Абдулла Маннонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 351
Рейтинг: 3
t
×