Тошкентда Lacetti ва Spark иштирокида ЙТҲ юз берди

3-саҳифа

image

Тошкент шаҳри Яшнобод туманида Lacetti ва Spark автомашиналари иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда пойтахт Ички ишлар бош бошқармаси Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси маълум қилди.

Кеча, 25 апрель куни соат 21:00 ларда Яшнобод тумани Махтумқули кўчасида 2 та автомашина иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси юз берган.

Гап шундаки, 1966 йилда туғилган ҳайдовчи бошқарувидаги Lacetti ва 2001 йилда туғилган С.Э. бошқарувида бўлган Spark автомашиналари иштирокида ЙТҲ содир этилган.

Ушбу ЙТҲ оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ. Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, 22 апрель куни Андижонда Nexia-3 русумли автомашина ҳайдовчиси 62 ёшли аёлни уриб юборганди.


Мақола муаллифи

Теглар

ЙТҲ Тошкент

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг