Тўй кортежида “томоша кўрсатган” ҳайдовчилар жазоланди (видео)
Crime
−
12:59 334 1 minute
Тошкент вилоятининг Қибрай туманида тўй кортежида автомобиль йўлини тўсиб, илонизи шаклида ҳаракатланган ҳайдовчилардан бири 15 суткага маъмурий қамоққа олинди. Бу ҳақда Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати хабар берди.
Ижтимоий тармоқларда тўй маросими вақтида йўл ҳаракати қоидалари бузилгани акс этган видеолар тарқалган. ЙПХ ходимлари тасвирларни ўрганиб, ҳуқуқбузарликлар Қибрай туманида содир этилганини аниқлаган.
Қўшимча суриштирувлар давомида жами 8 нафар ҳайдовчи аниқланган. Улардан 3 нафари гуруҳ бўлиб ҳаракатлангани учун маъмурий жавобгарликка тортилган. Қолган 5 нафар ҳайдовчига эса автомобиль йўлини қасддан тўсиш ва илонизи шаклида ҳаракатланиб, транспорт воситасидаги йўловчилар ҳаётини хавф остига қўйиш билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар бўйича баённома расмийлаштирилган. Уларнинг ишлари кўриб чиқиш учун жиноят ишлари бўйича Қибрай туман судига юборилган.
Суд мажлисида ҳуқуқбузарларнинг тушунтиришлари тингланиб, содир этилган қоидабузарликлар оқибатлари муҳокама қилинган. Якунда 4 нафар ҳайдовчи 1 йил муддатга транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этилиб, қўшимча равишда 25 БҲМ миқдорида жаримага тортилган.
Шунингдек, ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлмаган бир нафар шахсга 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳрининг Олмазор туманида келинни кузатиш маросимида автомобиль йўлининг қатнов қисмини тўсиб, жамоат тартибини бузган 8 нафар фуқаро 7 сутка маъмурий қамоққа олингани ҳақида хабар берилган эди.
Live
AllOzon teshigi rekord darajada kengaydi
06 November