Тошкентда бокс бўйича Жаҳон кубогининг финал босқичи старт олди

Спорт

−

visibility136 timer2 дақиқа

image

Бугун, 28 ноябрь куни Тошкент шаҳридаги Олимпия шаҳарчасида бокс бўйича World Boxing ташкилоти Жаҳон кубогининг финал босқичи старт олди.

Мусобақанинг очилиш маросимида World Boxing президенти Геннадий Головкин ҳамда Ўзбекистон Республикаси спорт вазири Адҳам Икрамов иштирок этиб, спортчиларга омад тилади.

Тадбирда, шунингдек, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари, Осиё олимпия кенгаши вице-президенти Отабек Умаров, Спорт вазири ўринбосари Шаҳрилло Маҳмудов, Ўзбекистон бокс федерацияси раисининг биринчи ўринбосари, Asian Boxing вице-президенти Сакен Пўлатов ҳамда федерация бош котиби, World Boxing вице-президенти Миршоҳид Тиллабоев ҳам қатнашди.

Тошкентдаги Жаҳон кубогининг финал босқичида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қиладиган терма жамоа таркиби қуйидагича:

Эркаклар:

  • 50 кг – Шодиёржон Мелиқўзиев;
  • 55 кг – Асилбек Жалилов;
  • 60 кг – Самандар Олимов;
  • 65 кг – Абдураҳмон Маҳмуджонов;
  • 70 кг – Абдуллоҳ Мадаминов;
  • 75 кг – Сафармурод Аллаберганов;
  • 80 кг – Жавоҳир Умматалиев;
  • 85 кг – Норбек Абдуллаев;
  • 90 кг – Акмалжон Исроилов;
  • +90 кг – Жаҳонгир Зокиров;

Бош мураббий: Тўлқин Қиличев.

Аёллар:

  • 48 кг – Фарзона Фозилова;
  • 51 кг – Феруза Казакова;
  • 54 кг – Нигина Ўктамова;
  • 57 кг – Хуморабону Мамажонова;
  • 60 кг – Ситора Турдибекова;
  • 65 кг – Навбаҳор Ҳамидова;
  • 70 кг – Азиза Зокирова;
  • 80 кг – Рухшона Парпиева;

Бош мураббий: Элшод Расулов.

Маълумот учун, Тошкент шаҳри мезбонлигидаги Жаҳон кубогининг финал босқичи жорий йилнинг 5 декабрга қадар давом этади.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг