Қурилишга рухсат олиб бериш учун $1 млн пул сўраган мулозим ушланди (видео)

3-саҳифа

−

visibility3881 timer2 дақиқа

image

Тошкент шаҳрида солиқ ходими 40 минг доллар пора билан қўлга тушди. У Нурафшон шаҳридаги нотурар ер майдонида қурилиш ишлари учун рухсат олиб беришни ваъда қилган ва бунинг эвазига 1 млн 50 минг доллар талаб қилган. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги хабар берди.

Қайд этилишича, 1988 йилда Сурхондарё вилоятида туғилган Тошкент вилояти солиқ бошқармаси ходими фуқарога вилоятнинг Нурафшон шаҳрида жойлашган хусусий корхонага қарашли 3,5 гектар нотурар ер майдонидан иборат бўлган қурилиши тугалланмаган цехни юридик шахсдан харидор номига ўтказиш ҳамда шу жойда қурилиш ишларини амалга ошириш учун тегишли ташкилотлардан рухсатнома олиб беришни ваъда қилган.

У бунинг эвазига 1 млн 50 минг доллар талаб қилган. У Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек туманида харидор билан учрашиб, ер майдонини харидор номига ўтказиш ҳамда 34 та давлат идорасидан қурилиш ишларини амалга ошириш учун тегишли рухсатнома олиб беришини айтган. Шунингдек, мулозим мансабдор шахсларга пора беришга далолат қилган ва олдиндан 40 минг АҚШ долларини олган вақтда тезкор тадбир иштирокчилари томонидан қўлга олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан фирибгар шахсга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) 4-қисми “а” банди ва 28,211-моддаси (пора бериш) 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Жиззахда “Жиззах сув таъминоти” АЖ мутахассиси корхона қарздорлигини йўқ қилиб бериш ва янги сув ҳисоблагич ўрнатиш эвазига пул талаб қилгани аниқланганди.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг