Жиззахда сув таъминоти ходими пора билан қўлга тушди

3-саҳифа

−

visibility2129 timer1 дақиқа

image

Жиззахда “Жиззах сув таъминоти” АЖ мутахассиси корхона қарздорлигини йўқ қилиб бериш ва янги сув ҳисоблагич ўрнатиш эвазига пул талаб қилгани аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.

Қайд этилишича, департаментнинг Жиззах вилояти бошқармаси ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилган.

Унда “Жиззах сув таъминоти” АЖ мутахассиси Ш.Э. “А.Ғ.” МЧЖ раҳбари Х.Т.га корхонанинг ичимлик суви тармоғига оид ҳужжатлари сохта эканини ва тармоққа ноқонуний уланганини айтган. Ушбу муаммоларни ҳал қилиш, ҳисобланган 100 млн сўм қарздорликни йўқ қилиб бериш ҳамда янги сув ҳисоблагич ўрнатиш учун 9 млн сўм талаб қилган.

Мутахассис ушбу пулнинг 2,4 млн сўмини аввалроқ фирибгарлик йўли билан қўлга киритган. Қолган 6,6 млн сўмни олаётган вақтида эса тезкор тадбир давомида ушланган.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Хоразмда “Хоразм сув таъминоти” АЖ юридик инспектори савдо шохобчасини ичимлик суви тармоғига улаш учун 6 млн сўмни фирибгарлик йўли билан олган вақтида ушлангани ҳақида хабар берилган эди.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг