Зангиотада маҳалла раиси $3 минг пора билан ушланди
3-саҳифа
−
1525 1 дақиқа
Тошкент вилоятида фуқарони Республика шошилинч тиббий ёрдам марказига ишга жойлаштириб қўйиш учун 3 минг АҚШ доллари талаб қилган маҳалла раиси ушланди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Қайд этилишича, Давлат хавфсизлик хизмати Тошкент вилояти бошқармаси ҳамда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти вилоят бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилган.
Унда 1985 йилда туғилган, Зангиота туманидаги маҳаллалардан бирининг раиси К.У. фуқарони Республика шошилинч тиббий ёрдам марказига ишга жойлаштириб қўйиш эвазига 3 минг АҚШ доллари талаб қилгани аниқланган. У пулни олаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Билдирилишича, мазкур ҳолат юзасидан унга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманида маҳалла раиси тадбиркорга бино ажратиб бериш ва ижара шартномасини расмийлаштириш эвазига 900 АҚШ доллари олган вақтида қўлга тушгани ҳақида хабар берилган эди.
Live
Барчаси