Тошкентда аёлга пул эвазига интим хизмат кўрсатмоқчи бўлган эркак қамалди
3-саҳифа
−
215 1 дақиқа
Тошкент шаҳрида 28 ёшли эркак пул эвазига жинсий хизмат кўрсатишга урингани учун қамалди. QALAMPIR.UZ суд ҳужжати билан танишди.
Ҳужжатда келтирилишича, 1998 йилда туғилган М.З. жорий йилнинг 23 ноябрь куни Telegram мессенжерида 800 минг сўм эвазига бир аёл билан жинсий алоқа қилишга келишган. Бироқ у Чилонзор туманидаги хонадонда ИИО ходимлари томонидан ушланган. Эркак унинг шахсини аниқлаш учун ИИБга таклиф қилинган, бироқ ходимларнинг қонуний талабларига бўйсунмаган ва уларга нисбатан фаол қаршилик кўрсатган.
Мазкур иш жорий йилнинг 23 ноябрь куни Жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судида кўриб чиқилган. Суд мажлисида М.З. айбига иқрор бўлган ва содир этган қилмишидан пушаймонлигини билдирган. Шунингдек, у бу ишни бошқа такрорламаслигини айтиб, суддан енгиллик сўраган.
Эркак суд қарори билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 190-моддаси (фоҳишалик билан шуғулланиш) 1-қисми ва 194-моддаси (ички ишлар органлари ходимининг қонуний талабларини бажармаслик) 2-қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликларни содир қилган деб топилган. Унга узил-кесил 5 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Наманган вилоятининг Давлатобод туманида яшовчи 1990 ва 1993 йилларда туғилган аёллар 2 нафар қизни Туркиянинг Анталия шаҳрига фоҳишалик билан шуғулланиш учун юборишни режалаштиргани аниқланганди.
Live
Барчаси