Чилонзорда қарийб 7,7 кг кумушни ноқонуний сотаётган шахс ушланди (видео)
3-саҳифа
−
88 1 дақиқа
Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида 7 килограмм 685 грамм соф кумушни 156 миллион сўмга ноқонуний сотаётган шахс ушланди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Давлат хавфсизлик хизмати ва Божхона қўмитаси ходимлари ҳамкорлигида Чилонзор туманида қимматбаҳо металларнинг ноқонуний муомаласига чек қўйишга қаратилган тезкор тадбир ўтказилган.
Унда Тошкент вилояти Бўка туманида яшовчи, 1973 йилда туғилган шахс оғирлиги 7 килограмм 685 грамм бўлган соф кумушни 156 млн сўмга сотаётган вақтида тезкор тадбир иштирокчилари томонидан ашёвий далиллар билан ушланган.
Текширувлар давомида қўлга олинган фуқаро қимматбаҳо металлар муомаласи билан шуғулланиш учун тегишли лицензияга эга эмаслиги ва ноқонуний фаолият амалга ошираётгани аниқланган.
Ҳозирда ушбу шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент халқаро аэропортида қарийб 691 грамм олтиндан ясалган, дастлабки қиймати 1 миллиард 20 миллион сўмдан ошадиган заргарлик буюмларини божхона назоратидан яшириб олиб киришга уринишлар аниқланган эди.
Live
Барчаси